Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида юз берган портлаш оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, яна 21 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Маҳаллий TOLO News телеканали ахборотига кўра, портлаш тушдан сўнг, Лашкаргоҳ шаҳрида юз берган.
Террорчи-худкуш махсус хизмат ходимлари олдидан ўтаётган вақтида ўзи ўтирган машинани портлатиб юборган.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ мазкур ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)