ИШИД жангарилари Суриянинг ал-Боб шаҳрида 40 нафар тинч аҳоли вакилини қатл этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Al-Mayadeen телеканалига кўра, жангарилар тинч аҳолини асирга олиши биланоқ қатл этган.
Сурия ҳукумат кучлари ва кўнгиллилар гуруҳлари жангариларнинг охирги чекиниш йўлини ҳам тўсиб қўйди ва шаҳаргача бир километр масофага яқинлашди.
Армия Ал-Бобга ғарб ва жануб томондан ҳужум қилмоқда. Айни пайтда Туркия қўшинлари ва «Фрот қалқони» коалициясига кирган гуруҳлар шаҳарнинг шимолий ва шарқий тарафларида жанглар олиб бормоқда.
ИШИД жангарилари деярли қуршовда қолгани, бироқ Сурия ва Туркия армиялари ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирмаётгани билдирилмоқда.
Дамашқ турк қўшинларининг мамлакат ҳудудида бўлишини суверенитетнинг бузилиши ва тажовуз, деб ҳисобламоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)