Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ маъмурияти президент Дональд Трампнинг хорижий давлатлар етакчилари билан телефон орқали суҳбатлари тафсилотлари матбуотда пайдо бўлиши сабабларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: AP

Фото: AP

Оқ уй вакили айнан қандай текширувлар ўтказилаётганига аниқлик киритмади. Шу билан бирга, давлат раҳбари юзага келган ҳолатдан шахсан хавотирда эканлигини билдирди.

Биз мазкур хавотирли вазиятни ўрганяпмиз. Ошкор этилган айрим тафсилотлар мавжуд қонун-қоидаларнинг бузилиши ҳисобланади. Албатта, у бундан ташвишда. Музокараларни улар ошкор бўлмаслиги хавфисиз ўтказа олмаслигининг ўзи хавотир уйғотади.

Шон Спайсер, Оқ уй матбуот котиби

Reuters Трамп Россия президенти Владимир Путин билан мулоқоти чоғида СНВ-III шартномасини «муваффақиятсиз» деб атагани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, ОАВ Трамп Австралия бош вазири ва Мексика президенти билан қўпол гаплашганини маълум қилганди. 

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар