Хитойлик олимлар Сиань шаҳрида (шимоли-ғарбий Шэньси провинцияси маъмурий маркази) тимсоҳ қолдиқларини топди. Улар Ер шарининг мазкур қисмида уч минг йил илгари яшаган. Бу ҳақда China Daily газетаси маълум қилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Мутахассислар қадимий фауна намуналарига тасодифан дуч келди. Улар қазиш ишлари давомида топилган майдони ўн квадрат метрлик ерости ғорида бўлган.
Тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари Юэ Ляньцзяннинг сўзларига қараганда, бу судралиб юрувчиларнинг ушбу ҳудудда яшаган даври Ғарбий Чжоу сулоласи даврига (эрамиздан аввалги 1100—771) тўғри келади.
«Мазкур топилма бир неча минг йил аввал тимсоҳлар яшаган ареал (ўсимлик ёки ҳайвонларнинг бирор тури тарқалган жойлар) ҳақида муҳим маълумотлар олиш имконини берди. Аввал бундай қолдиқлар фақат мамлакатнинг жанубидан топилган», — дейди у.
Ляньцзян топилмага таяниб, Шимолий-Ғарбий Хитойнинг иқлими ўша даврларда анча нам, субтропик бўлганлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)