6 февраль куни Остонада бўлиб ўтаётган, Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича техник учрашувнинг расмий якунлари куннинг иккинчи ярмида эълон қилинади, деб ёзади «ТАСС» Қозоғистон ТИВга таяниб.
Бугун, 6 февраль куни маҳаллий вақт билан 17:30 (Тошкент вақти билан 16:30) атрофида Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро техник учрашув натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади, дейилади вазирлик тарқатган ахборотда.
Россия, Эрон ва Туркия қўшма тезкор гуруҳининг биринчи мажлиси маҳаллий вақт билан 10:00 да (Тошкент вақти билан 9:00 да) бошланди. Аввалроқ музокараларга яқин манба мажлисда Иордания вакиллари ҳам қатнашишини маълум қилган эди. Бундан ташқари, мажлисда БМТ вакиллари иштирок этади.
Изоҳ (0)