АҚШ президенти Дональд Трамп Европада май ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо давлатлар етакчиларининг учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент Трамп Европада май ойи охирида НАТО етакчилари учрашувида қатнашишга рози бўлди», — дейилади Трампнинг НАТО бош котиби билан Йенс Столтенберг билан телефон орқали мулоқоти якунлари бўйича тарқатилган баёнотда.
«Етакчилар НАТОнинг барча аъзоларини альянсни молиялаштириш бўйича мажбуриятларини бажаришга кўндириш йўлларини муҳокама қилди. Томонлар альянс тўқнаш келаётган хавфсизликка таҳдидларга муносабат билдириш борасида АҚШ ва НАТОнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақида бир тўхтамга келди», — дея таъкидлади Оқ уй матбуот хизмати.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)