Руминия ҳукумати 5 февраль куни бўлиб ўтган шошилинч йиғилишида ҳафта бошида қабул қилинган ва мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган Жиноят кодексига тузатишлар киритиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Намойиш қатнашчилари тузатишлар кучга кириб, амнистия эълон қилинганидан сўнг, коррупцияга алоқадор собиқ амалдорлар ва хавфли жиноятчилар озодликка чиқишидан хавотир билдирган.
Шошилинч йиғилишда бош вазир Сорин Гриндяну адлия вазири Флорин Ёрдакега вазирлик фаолиятига баҳо беришни таклиф қилди.
Вазирлик жамоатчиликка олтинчи кун давом этаётган оммавий норозиликларга сабаб бўлган қарор мазмуни ҳақида етарлича маълумот бермаганлиги учун танқидга учради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)