Туркия полицияси 5 февраль куни ўтказилган махсус операциялар чоғида ИШИДнинг аъзоси деб гумон қилинаётган 400 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Ал-Арабия»нинг хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида Туркия фуқаролари ҳам, чет элликлар ҳам бор.
Уларнинг баъзилари терактларга тайёргарлик кўрганлик ва уларни амалга оширганликда гумон қилинмоқда.
Хабар беришларича, ИШИД аъзоларини ҳибсга олиш бўйича рейдлар бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган. Хусусан, 60 киши пойтахт Анқарада қўлга олинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)