АҚШ апелляция суди мамлакат Адлия вазирлигининг муҳожирлик ҳақидаги президент Трамп фармони ижросини вақтинча тўхтатиб қўйган Сиэтл федерал суди қарори устидан берган шикоятни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сан-Францисконинг 9-округи апелляция суди АҚШ Адлия вазирлигига мазкур рад жавобига эътироз билдириш учун 6 февраль, душанба кунигача муддат берди.
Адлия вазирлиги Сиэтл федерал суди (Вашингтон штати) қарорига 4 февраль, шанба куни апелляция берган эди.
The Seattle Times нашрига кўра, бу иш бўйича жавобгар томон сифатида президент Дональд Трамп, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон, миллий хавфсизлик вазири Жон Келли кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 3 февраль, жума куни Сиэтлда судья Жеймс Робарт Трампнинг миграция тартибини кучайтирувчи фармони ижросига вақтинча тақиқ қўйган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)