Туркия қўшинлари «Фрот қалқони» операцияси доирасида Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Бзагоҳ туманларида авиазарбалар ва жанглар натижасида 51 нафар террорчини ўлдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мамлакат бош штабига кўра, операция давомида ИШИДнинг 4 нафар амири ҳам йўқ қилинди. Шунингдек, зарбалар туфайли жангариларнинг 56 истеҳкоми ва 3 штаби йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)