Qatar Airways авиакомпанияси 5 февралдан бошлаб дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри тижорий парвозни амалга оширишга киришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Янги рейс Қатар пойтахти Доҳа ва Янги Зеландиянинг Окленд шаҳарларини боғлайди.
Boeing 777-200 самолётида қўнишсиз амалга ошириладиган парвознинг давомийлиги 16 соат ва 20 дақиқадан иборат. Ортга қайтиш 17 соат ва 30 дақиқа вақт олади.
Маълумот учун, Доҳа ва Окленд ўртасидаги масофа 14,5 минг километрдан ошади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)