Руминия бош вазири Сорин Гриндяну ҳукуматнинг мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишларини келтириб чиқарган афв этиш ва жиноий қонунчиликка тузатишлар киритиш ҳақидаги қарори бекор қилинишини айтди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда у ўз телемурожаатида маълум қилди.
«Эртага (5 февраль, якшанба) биз ушбу қарорни бекор қилиш учун ҳукуматнинг шошилинч мажлисини ўтказамиз. Мен Руминияни парчалашни хоҳламайман. Айни пайтда Руминия гўёки икки қисмга ажралиб қолгандек, бу эса мен истайдиган охирги нарса», — деди Гриндяну. Бош вазир ҳуқуқий ҳужжат кучга кирмаслиги учун тегишли ҳуқуқий тартибни топишга ваъда берди.
Бош вазир баёнот билан чиқиш қилган вақтда ҳукумат бош қароргоҳи қаршисидаги майдонда намойишчилар сони 160 минг кишига етган.
Изоҳ (0)