Ўтган йили дунёда авиайўловчилар ташиш ҳажми 2015 йилга нисбатан 6,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (IATA) маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Ассоциация маълумотларига кўра, энг катта ўсиш Яқин Шарқ (12,9 фоиз), Осиё—Тинч океани минтақаси (11,2 фоиз) ва Европада (10,7 фоиз) қайд этилган. Ички йўловчи ташиш кўрсаткичлари ҳам бирмунча яхшиланиб, 5,7 фоизни ташкил этган.
Йўловчилар ташиш ҳажмининг ўсиш суръатлари Африка (5,8 фоиз), Лотин Америкаси (5 фоиз) ва Шимолий Америкада (3,1 фоиз) паст бўлгани кузатилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)