Туризм ва саёҳатлар бўйича бутунжаҳон кенгаши ўз баёнотида Дональд Трампнинг етти мамлакат фуқароларининг 90 кунга АҚШга киришини ман этиш билан боғлиқ фармони «эркин ҳаракат ҳуқуқига фундаментал равишда зид келиши»ни қайд этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Кенгаш бизнес ва бошқа сайёҳларга хавфсизлик туғдирмаса, ҳар ким халқаро чегараларни кесиб ўтиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.
Эрон, Ироқ, Ливия, Судан, Сомали, Сурия ва Яман сайёҳларига қўйилган тақиқ ушбу тамойилга зид келади. Туристик саёҳатларни амалга оширишнинг фақат фуқаролик асосида чекланиши нотўғри.Ҳужжатда, шунингдек, «агар Трамп маъмурияти чора-тадбирлари мамлакатга хорижлик террорчилар ва жиноятчилар киришининг олдини олишга қаратилган бўлса, сўнгги вақтларда АҚШдаги терактларнинг аксарият қисми маҳаллий радикаллар томонидан амалга оширилганини ёдга олиш зарурлиги» таъкидланган.Туризм ва саёҳатлар бўйича бутунжаҳон кенгаши баёноти
«Бегоналар»га АҚШ ҳудудига киришни қонуний бизнес юритиш ёки дам олиш учун тақиқлаш Америка иқтисодиёти зарарига хизмат қилади.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Туризм ва саёҳатлар бўйича бутунжаҳон кенгаши баёноти
Изоҳ (0)