Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ободий АҚШ фуқароларига мамлакатга киришни тақиқловчи фармонни имзоламади, деб ёзади «РБК».
Ал-Ободий сўзларига кўра, парламент томонидан таклиф этилган, америкаликларнинг кириши учун тақиқ фақат Ироққа зиён келтиради, чунки мамлакат ИШИДга қарши АҚШ кўмагида курашмоқда. У фармонни имзолашдан бош тортганини, шунингдек, «Америка халқини бу тариқа ҳақорат қилишни» истамаслиги билан изоҳлади.
Нашр эслатишича, аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги Америка президенти Дональд Трампнинг миграция сиёсатига жавобан, АҚШ фуқароларига Эрон визаларини бериш тўхтатилганини эълон қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)