Американинг учта штати бош прокурорлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг миграция тўғрисидаги фармонига қарши суд даъвосига қўшилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бунда гап Нью-Йорк штати бош прокурори Эрик Шнайдерман, шунингдек, Массачусетс ва Вашингтон штатлари бош прокурорлари Мора Хили ва Боб Фергюсонлар ҳақида бормоқда.
Бош прокурорлар фикрича, Трампнинг фармони конституцияга зид ва ноқонунийдир.