БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина шарқидаги вазиятнинг ёмонлашувидан хавотирда эканлигини айтди ва зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режимини қайта тиклашга чақирди, деб ёзади «Корреспондент.net» Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган баёнотга таяниб.
«Хавфсизлик кенгаши аъзолари Украина шарқидаги вазиятнинг таҳдидли тарзда ёмонлашгани ва маҳаллий аҳолига қаттиқ таъсир ўтказаётгани муносабати билан жиддий хавотир билдирди. Хавфсизлик кенгаши аъзолари ўт очишни тўхтатиш режимига зудлик билан қайтишга чақирди», — дейилади ҳужжат матнида.
Ушбу баёнот лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига Украина делегацияси киритди. Хавфсизлик кенгаши ёпиқ маслаҳатлашувлар чоғида Авдеевкадаги вазиятни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)