Британиянинг The Telegraph нашри дунёнинг энг яхши пляжлари рейтингини тузди, деб ёзади «Корреспондент.net». Рўйхатга Алгарви (Португалия), Миконос ва Лефкада (Греция), шунингдек, Сицилия (Италия) тартибланмаган ҳолда киритилди.
Нашр маълумотларига кўра, Португалиянинг Алгарви ҳудуди чекка жойларда жойлашган пляжлари, оппоқ қумлари ва ёрқин қояли манзаралари билан ажойибдир.
Грециянинг Лефкада оролидаги Kathisma ва Porto Katsiki пляжлари эса сув спорти учун энг яхши жой ҳисобланади. Миконос оролидаги Paradise номли пляж эса зиёфатлар ўтказиш учун айни муддао.
Асал ойини ўтказиш учун эса, экспертлар фикрича, Тинч океанидаги Бора-Бора пляжи мос тушади.
Нашр ўзининг рўйхатига, шунингдек, Кариб ва Сейшел ороллари, ЖАР, Италия, Франция, АҚШ, Куба, Мексика, Япония пляжларини ҳам киритди.
Изоҳ (0)