Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Африка миллатлар кубогида ғолиб бўлиш Сенегал ва Тунис терма жамоаларига ҳам насиб қилмайдиган бўлди. Улар чорак финалда имкониятни бой бериб, Габон мезбонлик қилаётган турнирни тарк этди.

Фото: Африка миллатлар кубоги

Фото: Африка миллатлар кубоги

Тунислик футболчилар ярим финал чиптаси учун Буркина-Фасога қарши кураш олиб борди ва 2 та гол фарқи билан имкониятни бой берди. Томонлар 80 дақиқа давомида бир-бирининг дарвозасига йўл топа олмаганди. Сўнгги 10 дақиқада тунислик футболчилар 2 та тўп ўтказиб юборди.

Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилган Сенегал эса Камерун дарвозасига гол ура олмай, пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун — 29 январь куни чорак финалнинг яна икки ўйини бўлиб ўтади. Унда ганаликлар Конго Демократик Республикасини синовдан ўтказса, Африка шимолидаги икки мамлакат — Миср ва Марокаш ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Африка миллатлар кубоги 1/4 финал 28 январь, шанба

Буркина-Фасо — Тунис 2:0

Голлар: Аристид Бансе, 81 (1:0). Прежюс Накулма, 85 (2:0).

Сенегал — Камерун 0:0 (пен — 4:5)

29 январь, якшанбаКонго ДР — ГанаМиср — Марокаш

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда