Россиянинг Иркутск шаҳридан бўлган учкураш бўйича спорт устаси Оксана Кошелева икки вагондан иборат трамвайни йўловчилари билан биргаликда трамвай йўли бўйлаб бир неча метр олдинга силжитишга эришди, деб хабар берди TJournal. Оксана умумий ҳисобда 42 тоннага яқин оғирликни ўзига бўйсундира олди.
Унинг журналистларга маълум қилишича, ҳозирда Оксана трамвай депосида жаҳон рекодини ўрнатиш ва Гиннеснинг рекордлари китобига кириш мақсадида тайёргарлик кўраётган экан.
Маълумот учун, Оксана 2016 йилнинг ёзида оғирлиги 8,6 тонналик Ми-8 вертолётини ўзига бўйсундирган. Спортчининг келгусидаги режаларидан самолёт ҳамда океан лайнерини жойидан қўзғатиш ўрин олган. Бунинг учун у 2017 йилнинг ёзидан бошлаб сув остида машғулот ўтказишни бошлаш ниятида эканлигини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)