Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин куннинг энг асосий спорт сенсацияси сабабчисига айланди — Australian Open’нинг иккинчи даврасида у сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқиб, беш сет — қарийб беш соат давом этган баҳсда ғалаба қозонди.
Новак Жокович мазкур мусобақанинг амалдаги ғолиби, жаҳоннинг эса иккинчи рақамли теннисчи эди. Теннис олами учун кутилмаган мазкур натижа халқаро нашрларнинг эътиборидан четда қолгани йўқ.
The Independent: «Новак Жоковични 117-ўриндаги Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатидан чиқариб юборди, бу — Энди Маррей учун қўл келувчи имкон».Yahoo! Sports: «Австралия очиқ чемпионати: Новак Жокович беш сетлик триллерда Денис Истомин томонидан кўрсатилган ўйиндан шокда».
South China Morning Post: «Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги чемпиони Новак Жокович ўзбекистонлик Денис Истомин томонидан тор-мор келтирилди».
BBC Sport: «Новак Жокович жаҳоннинг 117-теннисчиси Истомин томонидан мусобақадан чиқариб юборилди»
The Guardian’нинг сарлавҳаси ҳам BBC Sport’ники билан деярли бир хил.
Метро: «Денис Истоминнинг ажойиб ғалабасидан сўнг, Новак Жокович Австралия очиқ чемпионатидан чиқиб кетди».
Daily Mail: «Новак Жокович Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида беш сет якунига кўра жаҳоннинг 117-теннисчиси Денис Истоминга мағлуб бўлди».
Mirror: «Денис Истоминнинг ҳайратланарли ғалабасидан сўнг, Новак Жокович Австралия очиқ чемпионатидан чиқиб кетди».
The Telegraph: «Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатининг олти карра ғолиби Новак Жоковични беш сетда мағлуб этди».
«Матч»: «Жокович сенсацион тарзда жаҳоннинг 117-ракеткасига мағлуб бўлди».
«Чемпионат»: «Жокович иккинчи даврада Истоминга мағлуб бўлиб, Australian Open ғолиблигини ҳимоя қила олмади».
Баъзи нашрлар Жоковичнинг мағлубияти устида мушоҳада юритишга ҳам киришиб кетган.
Bleacher Report: «Новак Жоковичнинг Денис Истоминга мағлубият French Open 2017 учун қандай аҳамиятга эга?».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)