Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралиянинг Уч Спрингс (Three Springs) шаҳри полицияси йўл ҳаракати қоидасини бузган фуқаронинг баённомаси суратини Twitter’да эълон қилди. Баённомада қоидабузар тезликни оширганини ўша вақтда юз берган жуда кучли шамол билан изоҳлаган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Қоидабузар тезликни белгиланган меъёрдан 17 километрга оширган - у энг юқори тезлик соатига 110 километр билан чекланган ҳудудда соатига 127 километр тезлик билан ҳаракатланган.

Баённоманинг фотосуратига асосланиб, ҳайдовчига 200 Австралия доллари миқдорида жарима солингани ва унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига икки жарима балли ёзилганини англаш мумкин.

Ҳайдовчининг изоҳи қисмида эса шундай ёзилган: «Мени шамол итарди».

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди