Nissan компаниясининг Ҳиндистондаги бўлими Республика куни тантаналари шарафига қуриган кўл тубида мамлакат харитасини чизди - бу чизма ўз йўналишида жаҳонда энг катта, деб ҳисобланмоқда. Харита чегараларини чизиш учун GT-R суперкаридан фойдаланилган, деб хабар бермоқда «Мотор».
Ражастхан штатида чизилган тасвирнинг узунлиги уч километр, кенглиги эса, 2,8 километрни ташкил қилади. Nissan томонидан чизилган Ҳиндистон чегараларининг умумий узунлиги 14,7 километрни ташкил қилади.
Натижа мутахассислар томонидан Гиннесс рекордлар китобининг ҳиндча муқобили бўлган Лимки рекордлар китобига киритилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)