АҚШнинг Огайо штатида жорий йилнинг март ойидан бошлаб светофорнинг қизил чироғи ёниб турган пайтда ҳам ҳаракатланишга рухсат берилади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Қизил чироқда ҳаракатланиб жаримага тортилмаслик учун ҳайдовчи тўхташ чизиғида тўхтаб, ҳаракатига халақит бериши ёки йўл транспорт ҳодисаси келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳаракатнинг бошқа иштирокчилари йўқлигига, шунингдек светофор нотўғри ишлаётганига ишонч ҳосил қилиб, ҳаракатни бошлаши керак бўлади.
Йўл транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда, тақиқловчи чироқда ўтган ҳайдовчи айбдор ҳисобланади. Расмийлар бундай чеклов амалга киритиладиган имкониятдан нотўғри фойдаланишнинг олдини олади, деб умид қилмоқда.
Ҳозирги кунда АҚШда светофорларни аксарияти йўл ҳаракатини ва транспорт оқимини назорат қилувчи электрон тизим билан жиҳозланган. Бу тизим туфайли ҳайдовчилар узоқ вақт светофорнинг қизил чироғида тўхтаб қолиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)