Судан собиқ бош вазири ва «Ал-Умма» мухолифат партияси етакчиси Содиқ ал-Маҳдий икки йиллик қувғиндан сўнг ватанига қайтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакатдаги узоқ йиллик тарихга эга сиёсий партиялардан бирини бошқарган ал-Маҳдий Суданнинг 1986 йилда демократик тарзда сайланган охирги бош вазири эди. 1989 йили ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган амалдаги президент Умар ал-Башир уни лавозимидан бўшатди.
2014 йилда ҳукумат ал-Маҳдийни қуролли гуруҳлар билан тил бириктиришда айблади ва ўлим жазоси хавф солгани туфайли собиқ бош вазир Суданни тарк этишга мажбур бўлди.
Сиёсатчининг мамлакатга қайтиши сабаблари ва шартлари маълум эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)