АҚШ иқтисодий таҳлил бюроси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг тўртинчи чорагида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 1,9 фоизга ўсган.
«Коммерсантъ»нинг ёзишича, учинчи чоракда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 фоизни ташкил этган эди.
Бюродан маълум қилишларича, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг тўртинчи чорак якунлари бўйича кўрсаткичлари тўлиқ бўлмаган маълумотларга асосланган; аниқ кўрсаткичлар 28 февраль куни эълон қилинади.
Аввалроқ Халқаро валюта фонди 2017 йилда АҚШнинг ЯИМ ўсиши бўйича кўрсаткчилари яхши бўлишини кутаётгани маълум бўлганди. Фонд АҚШ иқтисодиёти 2,3 фоизгача ўсишини тахмин қилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)