Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг маълум қилишича, Европа Иттифоқининг Россияга қарши қаратилган санкциялари бефойдадир.
Вазир Reuters’га берган интервьюсида Европа Иттифоқининг бу санкциялари сабаб Венгрия миллиардлаб долларлик экспорт имкониятларини қўлдан чиқарганини қайд этиб ўтди.
«Санкциялардан фойда йўқ — Венгриянинг нуқтаи назари шундай», — дея аниқлик киритди Сийярто.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Венгрия Россияга қарши қаратилган санкциялар сабаб, экспорт имкониятларидан маҳрум бўлди ва 6,5 миллиард долларни йўқотди.
Сийяртонинг таъкидлашича, расмий Будапешт Россияга қарши санкцияларнинг бекор қилиниши тарафдори ва Россияни таҳдид сифатида кўрмайди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича фармон тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)