АҚШ президенти Дональд Трамп ва Мексика президенти Энрике Пенья Ньето телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Бу ҳақда биринчи бўлиб, ўз манбаларига асосланган ҳолда, France-Presse агентлиги хабар берди. Reuters’нинг Оқ уйга асосланиб маълум қилишича, икки мамлакат етакчиси бир соатга яқин мулоқот қилган.
Суҳбат тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Вашингтонда ўтказилиши керак бўлган Америка—Мексика саммити АҚШ президенти Дональд Трампнинг муросасиз нуқтаи назари ва у томондан икки мамлакат чегарасида девор қуриш бўйича қабул қилинган қарор сабаб бекор бўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)