АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Мексика «жуда узоқ вақт давомида АҚШдан фойдаланган» ва Қўшма Штатлардаги «йирик савдо камомади»га билвосита сабабчидир. Бу ҳақда Трамп Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Мексика жуда узоқ вақт давомида ўз фойдаси йўлида АҚШдан фойдаланди. Йирик савдо камомади ва жуда ночор чегарадаги унчалик ҳам фаол бўлмаган ёрдам ҳажми ўзгариши керак — ҳозироқ!Аввалроқ Трамп Мексика томони АҚШга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўрганмагунича, унинг Мексика президенти Энрике Пенья Ньето билан учрашувидан фойда йўқлигини маълум қилган эди.Дональд Трамп, АҚШ президенти
Кейинроқ Оқ уй вакиллари Мексика билан чегарада қуриладиган девор харажатларини қоплаш учун Трамп Мексикадан импортга солиқ солишини эълон қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)