Ўзбекистонда бир ой мобайнида пенсионерларга жамоатчилик транспортидан бепул фойдаланишга имкон берувчи қарор қабул қилинади. Бу ҳақда мамлакат Ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинаётган медиа-ҳафталик доирасидаги чиқиши чоғида молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди, дея хабар беради «Новости Узбекистана».
Молия вазирлиги вакилига кўра, пенсионерларни қўллаб-қувватлаш масаласи 2017—2021 йиллар Ҳаракатлар стратегияси ижтимоий йўналишининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида пенсионерлар учун қатновни бепул қилишга ваъда берган. Бу ваъда сўзсиз бажарилади. Ҳозирда тегишли ҳужжат устида ишлаяпмиз ва у 20 кун мобайнида қабул қилинади.Вазир ўринбосари пенсионерларга метрополитен ва шаҳар автобуси хизматидан бепул фойдаланиш имконияти яратилишини билдирди.Мубин Мирзаев, Молия вазирининг ўринбосари
Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси пенсионерларга Тошкент метрополитени ва жамоат транспортининг бошқа турларида бепул юришни жорий этиш масаласи ҳақиқатан ҳам кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)