Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида экспорт ҳажмларини оширишга қаратилган шартномалар имзоланди, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ вакилларининг Киевга ташрифи давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 7 миллион доллардан ортиқ суммадаги маҳсулоти экспорти, хусусан, 30 минг тонна аммиак селитра ва шунча карбамид етказиб берилиши юзасидан шартномалар тузилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мунтазам равишда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Украинада 2017 йил февралидан бошлаб савдо уйлари ташкил этиш юзасидан келишувга эришди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)