• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Синдзо Абэ Ўзбекистон ҳамда Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик мактублари алмашди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири Синдзо Абэ икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик мактублари алмашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Trend

    Фото: Trend

    Шавкат Мирзиёевнинг табригида, жумладан, шундай дейилади:

    «Ўтган йилларда мамлакатларимиз икки ва кўп томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда салмоқли ютуқларга эришганини катта мамнуният билан қайд этмоқчиман.

    Ўзбекистон Япония билан самимий дўстлик алоқаларини, стратегик шериклик ва ҳамкорликни юксак қадрлайди.

    Сизнинг 2015 йил октябрь ойида мамлакатимизга расмий ташрифингиз Ўзбекистон — Япония муносабатлари тарихида муҳим воқеа бўлди, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, технологик, илмий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

    25 йиллик ҳамкорлигимиз давомида муносабатларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди. Бу борада 2002 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот муҳим ўрин тутади. Сизнинг Ўзбекистонга ташрифингиз давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнот ўзаро муносабатларимизни янги босқичга кўтарди, мамлакатларимиз ўзаро алоқаларни изчил ривожлантиришдан манфаатдор эканини намоён этди.

    Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик кўплаб долзарб муаммоларга нисбатан ўхшаш қарашлар ва ёндашувларга эга.

    Ўзбекистон ўтган йилларда ҳамкорликнинг самарали механизмлари яратилганидан мамнун.

    Парламентлараро форум, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Япония ва Япония — Ўзбекистон қўмиталарининг қўшма йиғилишлари, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти, Академик форум ва бошқа кўплаб ҳамкорлик институтлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг изчил ва босқичма-босқич ривожланишига хизмат қилмоқда.

    Бугун Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида Япония бизнинг энг муҳим ва устувор шерикларимиздан биридир.

    Япониялик ҳамкорларимиздан кўрсатилаётган кўмак учун миннатдормиз, инвестициявий, молиявий-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз.

    Маданият ва илм-фан соҳаларидаги алоқалар биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, 2016 йил август ойида рафиқангиз Акиэ Абэ хоним бошчилигида Япония ижтимоий-сиёсий ва маданият намояндаларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи бу борадаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

    Таълим соҳасида ҳамкорлигимиз юксак даражага кўтарилганини алоҳида қайд этишни истардим. Япония томонидан бу борада кўрсатилаётган кўмакни юксак қадрлаймиз ҳамда Ўзбекистон — Япония ёшлар инновация марказининг тўлиқ фаолият кўрсатиши юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида биргаликдаги ҳаракатларимизга қўшимча суръат бахш этишига умид боғлаймиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Япония билан ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва кенгайтиришнинг тарафдори эканини яна бир бор тасдиқламоқчиман. Биз стратегик шериклик муносабатларимизни сифат жиҳатдан мустаҳкамлаш ва янги амалий мазмун билан бойитишга интиламиз».

    Ўз навбатида, Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик мактуби йўллади.

    «Сизга Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни изҳор этишга рухсат бергайсиз.

    Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан эътиборан мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари изчил ривожланиб бормоқда.

    2015 йил октябрь ойида, Япония бош вазири мамлакатингизга охирги ташрифидан 9 йил ўтиб, мен бош вазир сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрган эдим. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан музокараларимиз ғоят самарали бўлган, биз турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келган эдик.

    Мамлакатингизга ташрифим давомида Бош вазир сифатида менга доимо ҳамроҳлик қилганингиз ва юксак даражадаги меҳмоннавозлик учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, ушбу ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларга янада жадал суръат бағишлади, эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги кенг миқёсли ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилмоқда.

    Мен нафақат сиёсат ва иқтисодиёт борасидаги муносабатларимизни ривожлантириш, балки турли соҳаларда, шу жумладан, маданият ва илм-фан соҳаларида ҳам Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш учун бундан буён ҳам бутун имкониятларимни ишга солишга тайёрман.

    Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганига 25 йил тўлгани муносабати билан Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги янада ривожланишига, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари бунданда кенгайишига ишонч билдираман».

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    27.01.2017, 11:21   Изоҳ (0)   8679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўз уйида пропискасиз яшаётган 237 нафар аёлнинг муаммолари ҳал этилди

    27.01.2017, 11:12

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» янги йўналишларни очади

    27.01.2017, 09:50

    Медиа-ҳафталик: ижтимоий соҳани янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

    27.01.2017, 08:02

    «Микрокредитбанк»нинг собиқ раиси Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    26.01.2017, 23:15

    Шавкат Мирзиёев Италия президентига ҳамдардлик билдирди

    26.01.2017, 22:51

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди

    26.01.2017, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.