Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари томонидан аниқ ва мақсадли тизим яратилиб, бу тизимда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалий ишлар ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Абдураҳимова маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Оилаларда ажримга сабаб бўлувчи 7 та асосий сабаблар қамраб олинган жадваллар асосида оилабай ўрганиш ишлари ташкил этилиб, олиб борилган ишлар натижасида бир қатор муаммолар ҳал этилди. Жумладан, имконияти бўла туриб, оиласи ва фарзандларини уй-жой билан таъминламаган фуқаролардан 35 нафарининг, алимент пулини тўламасдан юрган 44 фуқаронинг, уйга киритиб қўйиш бўйича суднинг ижро ҳужжатлари мавжуд бўла туриб, ижро этилмаган 13 та оилаларнинг, яшаётган манзилида доимий рўйхатсиз (пропискасиз) яшаётган 237 та оналарнинг муаммолари ҳал этилди.

Шунингдек, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида фуқаролик суди билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида 2016 йилнинг якунида оилавий ажримлар сони 2015 йилга нисбатан 711 тага камайишига эришилди.

Шу билан бирга, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва фуқаролик судлари томонидан яраштирилган оилалар сони 1127 тани ташкил этиб, бу оилалардаги 1479 нафар вояга етмаган болалар ота-она бағрида тарбия топадиган бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди