Тошкентда шаҳар фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази қурилиши ва аҳолини шошилинч огоҳ этиш ягона тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида жойлаштирилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Марказнинг пилот лойиҳаси 1 майгача ишга туширилиши мўлжалланган.
Марказ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мониторинги ва таҳлили, аҳолини огоҳ этиш ва «112» ягона телефон рақами орқали хабарлар қабул қилиш борасида бош мувофиқлаштирувчи орган бўлиши кўзда тутилган.
Фавқулодда хизматлар рақамлари ҳам ишлашда давом этади. Аҳолига фавқулодда вазиятларда маълумотлар тақдим этиш учун ФМ диапазонида алоҳида радиоканал очиш таклиф этилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)