24 январь куни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, сессияда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиққан.
Вилоят ҳокимининг қайд этишича, Бухоро шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Уй-жой қурилиши ва сифати талаб даражасида эмас. Коммунал тўловлар бўйича қарздорлик бартараф этилмаётир. Шаҳарни ободонлаштириш ишлари аянчли аҳволда. Одамларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал этишга масъулиятсизлик билан қаралаётгани сабабли, юқори ташкилотларга қилинаётган мурожаатлар кўпаймоқда. Бу эса шаҳар раҳбариятининг ташкилотчилиги етишмаслиги, масалага янгича ёндашмаётганини кўрсатади.Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шу вақтгача Бухоро шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Валижон Ўринов ўз аризасига биноан вазифасидан озод қилинган. Унинг ўрнига шу кунгача Когон шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Ихтиёр Фармонов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланган.Ўктам Барноев, Бухоро вилояти ҳокими
Когон шаҳрига энди ким ҳокимлик қилишига аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)