Ўзбекистон ҳукумати жорий йилда ишлаётган пенсионерларга пенсияларини тўлиқ ҳажмда тўлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинаётган медиа-ҳафталик доирасидаги чиқиши чоғида молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди, дея хабар беради «Новости Узбекистана».
Ҳозирда бу меъёр «Нуроний» жамғармаси ходимларига қўлланмоқда. Бугунги кунда мазкур масала долзарб бўлиб, бу йўналишда ишлаяпмиз. Биз томонимиздан ишлаётган пенсионерлар пенсиясини тўлиқ ҳажмда олишига имкон берувчи тегишли таклиф тайёрланмоқда.Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка кўра, меҳнат фаолияти билан банд пенсионерлар уларга ҳисобланган пенсиянинг 50 фоизини олади.Мубин Мирзаев, Молия вазирининг ўринбосари
Мавзуга доир: Ўзбекистонда пенсионерларга жамоатчилик транспортидан бепул фойдаланишга имкон берувчи қарор бир ой ичида қабул қилинади
Изоҳ (0)