АҚШ собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт ўз Twitter’ида ислом динига ўтишга тайёрлигини маълум қилди. Шу тариқа, у АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қочоқлар ва муҳожирларга нисбатан сиёсатнинг қатъийлаштирилишига жавоб қилди.
«Мен католик бўлиб улғайдим, епископ черковига қатновчи диндорга айландим, кейинроқ эса оилам яҳудий бўлганини билиб қолдим. Мен бирдамлик белгиси сифатида мусулмон бўлишга тайёрман», — деб ёзди 79 ёшли сиёсатчи аёл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш ҳақида фармон имзолаган эди, у Америка қонунларини бузган ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)