Европа Иттифоқи суди Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ишлаб чиқарувчи «Алмаз-Антей» концернига нисбатан киритилган санкцияларни қонуний деб топди. Концерн ўз активлари музлатиб қўйилгани юзасидан судга даъво аризаси беришга уринган эди, деб ёзади Meduza.
Ўз қарорида суд Евроиттифоқ Кенгаши Россия Украина шарқидаги айирмачиларга қурол етказиб бераётгани юзасидан етарлича далилларни тақдим этганини таъкидлади. Россия учун қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи «Алмаз-Антей шу тариқа, қўшни давлатнинг ҳудудий яхлитлиги бузилишини билвосита қўллаб-қувватламоқда, деб топди суд.
Шу билан бирга, суд санкциялар ҳақидаги қарор қабул қилинишига «Боинг» ҳалокати таъсир қилмаганини қайд этди. Тергов маълумотларига кўра, «Боинг» концерн ишлаб чиқарадиган «Бук» ракета мажмуаси томонидан уриб туширилган эди.
Изоҳ (0)