АҚШ президенти Дональд Трамп террорчиликда гумонланувчиларни сақлаш учун чет элдаги қамоқхоналар ҳақида фармон тайёрлади, деб ёзади Meduza. Ҳужжат имзоланганича йўқ.
«Душманнинг ҳарбий хизматчиларини ҳибсга олиш ва сўроқ қилиш тўғрисида»ги фармоннинг уч саҳифали қораламаси The New York Times газетаси қўлига келиб тушди. Нашр ёзишича, ҳужжат Марказий разведка бошқармасига террорчиликда гумонланувчилар сақланган ва қийноқларга дучор этилган чет элдаги «махфий қамоқхоналар»ни қайтадан очиш имконини беради. Турмалар дастури Барак Обама даврида ёпилган эди.
Шу ҳужжатнинг ўзида Пентагоннинг Гуантанамодаги қамоқхоналарни қўлга олинган жангарилар, шу жумладан, ИШИД иштирокчиларини сақлаш учун қўллашни қайта бошлаш ҳақидаги фармони ҳам бор.
Изоҳ (0)