АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йил 8 ноябрда давлат раҳбари лавозимига бўлиб ўтган сайловларда эҳтимолий қалбакилаштиришлар юзасидан кенг кўламли текширув олиб борилишини талаб қилади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Трамп, шу жумладан, бир вақтнинг ўзида иккита штатда овоз бериш учун рўйхатдан ўтган, ноқонуний равишда рўйхатдан ўтган, ҳатто сайловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган, аммо вафот этган кишиларни ҳам текширишни сўрамоқчи. «Текширув натижаларига қараб, овоз бериш жараёнини мустаҳкамлаш бўйича қарор қабул қилинади», — деб ёзди Трамп ўз Twitter’ида.
2016 йил ноябри охирида Трамп рақиби Ҳиллари Клинтон ютиб чиққан Виргиния, Нью-Гэмпшир ва Калифорния штатларида овоз бериш якунларини ҳисоблашда жиддий қалбакилаштириш ҳолатлари кузатилганини айтган эди. Ўшанда Оқ уй бу даъвони рад этган эди.
Изоҳ (0)