АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Транс-Тинч океани иқтисодий шериклигидан чиқиши ҳақида фармон имзолади, деб ёзади AP.
Ушбу қадам расмиятчилик ҳисобланади, чунки битим Америка сенати томонидан ратификация қилинмаган. Агентлик таъкидлашича, у маъқулланиши амри маҳол эди, чунки бу АҚШда иш ўринлари қисқаришига олиб келиши мумкин эди.
Ўтган йилнинг 21 ноябрида Трамп Транс-Тинч океани шериклигини АҚШ учун «потенциал офат» деб атаган эди. «Бунинг ўрнига биз АҚШга иш ўринларини ва ишлаб чиқаришни қайтарадиган ҳалол икки томонлама савдо битимлари ҳақида музокаралар олиб борамиз», — деган эди у.
Ноябрь ўрталарида собиқ давлат раҳбари Барак Обама маъмурияти ҳозирча Конгрессда Транс-Тинч океани шериклигини муҳокама қилмасликка ва ушбу масалани Трампнинг жамоасига топширишга қарор қилган эди.
Изоҳ (0)