Андижон давлат тиббиёт институти ректорининг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда «Дарё»га институт матбуот хизмати маълум қилди.
Виртуал қабулхонада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинади. Виртуал қабулхонага институтнинг расмий веб-сайти www.adti.uz орқали ёки rektor.adti.uz манзилга кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали ариза, шикоят ва таклифларни қолдириш мумкин.
Изоҳ (0)