«Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездларининг қатнови 23 январь, душанба куни техник-профилактик ишлар ўтказилиши сабабли вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жамият мутасаддилари мазкур жараёнда тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмасликни сўради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)