Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар бир туман ва шаҳарда Халқ қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан топшириғи Наманган вилоятининг чекка Янгиқўрғон туманида қисқа муддатда уддаланди. Туман молия бўлими биносида Халқ қабулхонаси ташкил этилди ва бунинг учун 5 та хона ажратилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
— Халқ қабулхонасида конференс-зал, кутиш, рўйхатга олиш, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари ташкил этилди, зарур мебел ва оргтехника билан жиҳозланди. Она ва бола хонаси эса ўйинчоқлар, ўқув қуроллари билан таъминланди. Иш бошлаш учун барча шароитлар яратилди. Кўзда тутилган асосий мақсад — фуқароларнинг қонуний мурожаатларини қисқа муддатда кўриб чиқиш ва ҳал этишни таъминлашдир.Комилжон Раҳматуллаев, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари
Аҳоли Халқ қабулхонаси қулай жойда — Янгиқўрғон шаҳарчаси марказида, туман ҳокимлиги яқинида ташкил этилганини эътироф этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)