23 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича расмий музокаралар бошланди. Хабар беришларича, музокаралар чоғида араб журналистлари муштлашиб кетган.
2. «Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналишидаги йўловчи поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди. «Ушбу жараёнда тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз!».
3. Истомин эртаги якунланди: Ўзбекистонлик теннисчи жароҳати туфайли дунёнинг 15-ракеткасига мағлуб бўлди.
4. Хитойда туғилиш 2000 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди. 2016 йилда мамлакатда 17,6 миллион бола дунёга келди.
5. Флойд Мейвезер ўзини Муҳаммад Алидан ҳам буюкроқ экани ҳақида айтди. Флойд Мейвезер энг асосий жанги сифатида Мэнни Пакьяо билан жангини эътироф этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)