Обама маъмуриятидан ишларни қабул қилиб олган АҚШ сайланган президенти Дональд Трампнинг ўтиш маъмурияти ўз вазифаларини вақтида ва белгиланган бюджет доирасида бажарди. Бу ҳақда мазкур маъмуриятга раҳбарлик қилаётган сайланган вице-президент Майк Пенс маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ўтиш маъмурияти бунга ажратилган маблағни 20 фоизга кам ишлатганини айтиб ўтишни истардим. Тежалган пуллар ғазнага қайтарилади. Бугунги кунга келиб бўлажак маҳкаманинг барча аъзолари аниқ бўлди. 23 январь, душанба, маъмуриятнинг биринчи иш куни турли муассасаларда ўтиш жамоасининг 536 аъзоси ўз фаолиятини бошлайди.Сайланган вице-президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда 14 гуруҳ турли сиёсий ташаббуслар устида ишламоқда, уларга 90 нафар эксперт кўмак бермоқда.Майк Пенс, АҚШнинг сайланган вице-президенти
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)