Барак Обаманинг президентлик кампанияси учун машҳур Hope плакатининг муаллифи ҳисобланган америкалик рассом Шепард Фейри сайланган давлат раҳбари Дональд Трампга қарши норозилик постерлари дизайнини ишлаб чиқди, деб ёзади The Verge.
Афишалар Вашингтонда инаугурация куни пайдо бўлиши керак. Жами беш турдаги плакатлар яратилган. Шунингдек, постерлар The Washington Post’нинг 20 январь, жума сонига жойланади.
Плакатларда озчилик вакиллари We the people ёзуви билан акс этган, бу АҚШ Конституциясининг биринчи сатри ҳисобланади.
Изоҳ (0)