Ирландиялик Эшли МакКэри тўйи куни Нокаталлон шаҳри ибодатхонасига қизил тракторда келиб, болаликдаги орзусини амалга оширди. Бу ҳақда Irish Post маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Қиз фермада улғайганлиги, шунинг учун тўйга трактор ҳайдаб келишни доим орзу қилганлигини сўзлаб берди.
Кичкиналигимдан тўйимга тракторда келишни орзу қилганман. Мен фермер оиласиданман ва саккиз ёшимда биринчи марта трактор ҳайдаганман.Эшлининг қайлиғи Марк қиздан қолишмасликка қарор қилди ва тўй ўтказиладиган жойга дўстлари билан икки юк машинасида етиб келди.Эшли МакКэри
Эшли ва Маркнинг тўйи 4 январь куни бўлиб ўтди. Ҳозирги пайтда келин-куёв Исландияда ўтказган асал ойидан қайтганлиги таъкидланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)