Smithsonian Channel’нинг YouTube’даги канали узунлиги уч метр бўлган Австралия қирмизи чувалчанги (Eunice aphroditois)нинг ов қилиши акс этган видеони эълон қилди.
Йиртқич ҳисобланган бу чувалчанг тропик сувларда, 10—40 метр чуқурликда ов қилади. У ов вақтида қум ичига яширинади ва ўлжа яқинлашган пайтда унга тўсатдан ташланади. Сўнг ўлжага уни фалажловчи ёки ўлдирувчи заҳарни юборади.
Австралия қирмизи чувалчангининг кўриш ва эшитиш органлари мавжуд эмас. У ўлжани сувнинг тебраниш тўлқинини тутувчи бешта мўйлови орқали сезади.
Бу чувалчангнинг одамга ҳужум қилгани ҳолатлари шу вақтгача ҳали бирор марта қайд этилмаган.
Изоҳ (0)