Дунай дарёсининг Германиянинг Фридинген шаҳрига яқин жойидан музлаб қолган тулки топилди. Бу ҳақда «Bigmir.net» хабар берди.
Хабарда келтирилишича, ҳайвон дарёнинг яхши музламаган жойига оёқ қўйиб сувга тушиб кетган ва қайтиб чиқа олмай, совуқдан музлаб қолган.
Воқеа 9 январда юз берган, деб тахмин қилинмоқда. Музлаб қолган тулки воқеа содир бўлган кундан 4 кун ўтиб топилган.
Ҳайвоннинг музлаб қолган танасини сувдан чиқариб олиш учун электр-аррадан фойдаланишга тўғри келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)